Бухгалтер в строительную компанию (ЖБИ производство)

13 Августа

Партнерские Вакансии

Город:

Денау

Занятость:

Полная занятость

Компания "Узселэлектрострой"

Эълонни эътибор билан ўқиб чиқинг мазкур вакансия иш жойи Сурхондарё Узун туманида жойлашган.

«Ўзқишлоқэлектрқурилиш» АЖ — Ўзбекистон Республикасида энергетика соҳасидаги қурилиш-монтаж ишларини амалга оширадиган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Корхона таркибида темир-бетон маҳсулотлари (ЖБИ) заводи мавжуд бўлиб, ушбу завод электр тармоқлари учун темир-бетон устунлар, фундамент блоклари, лотоклар ва бошқа қурилиш элементлари ишлаб чиқаради.

Ҳозирда мазкур заводга бухгалтер лавозими бўйича ходим қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш

  • Хом ашё, материаллар, тайёр маҳсулотлар ва ёрдамчи маҳсулотларнинг ҳисобини юритиш

  • Ишлаб чиқариш харажатларини тўғри ҳисоблаш ва таннархни аниқлаш

  • Моддий жавобгар шахслар билан ҳисоб-китобларни юритиш ва инвентаризация ишларини ташкил этиш

  • Бирламчи ҳужжатлар (накладной, счет-фактура, акт ва бошқалар)ни расмийлаштириш ва назорат қилиш

  • Солиқ, статистика, пенсия жамғармаси ва бошқа ташкилотларга ҳисоботлар тайёрлаш ва белгиланган муддатларда тақдим этиш

  • 1С: Бухгалтерия дастурида ишлаш (келиб тушиш, чиқим, баланс, оборотлар ва бошқа модуллар)

  • Банк операциялари ва касса ҳисобини юритиш

  • Меҳнат ҳақи, ижтимоий тўловлар ва бошқа ҳисоб-китобларни тузиш ва назорат қилиш

  • Корхона раҳбариятига ҳисоботлар, таҳлиллар ва маълумотлар тайёрлаш

  • Молиявий хужжатларни архивлаш, сақлаш ва қонун талабларига мувофиқ расмийлаштириш

  • Корхона ички аудит ва назорат жараёнларида иштирок этиш

Талаблар:

  • Маълумот:

    • Олий ёки ўрта-махсус маълумот (бухгалтерия, молия, иқтисод йўналишлари бўйича)

  • Иш тажрибаси:

    • Ишлаб чиқариш, қурилиш ёки энергетика соҳасида бухгалтер сифатида камида 2 йиллик иш тажрибаси (ЖБИ соҳасида — афзаллик)

  • Дастурий таъминот бўйича билимлар:

    • 1С: Бухгалтерия (Ўзбекистон версияси) дастурида ишлаш кўникмаси

    • Microsoft Excel, Word ва бошқа офис дастурларида ишлаш малакалари

  • Қонунчилик ва ҳисоб ишларини билиш:

    • Маҳаллий ва давлат қонунчилиги, хусусан, НСБУ (национал стандартлар), Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунни билиш

    • Солиқ ҳисоботлари, ижтимоий тўловлар, статистик маълумотлар билан ишлаш бўйича билим ва тажриба

  • Касбий кўникмалар:

    • Ҳужжатлар билан аниқ ва тизимли ишлаш

    • Таннарх ва харажатлар ҳисобини юритишда аниқлик ва масъулият

    • Касса, банк операциялари, моддий бойликлар ҳисобини юритиш

    • Тезкор таҳлил қилиш, ҳисобот тузиш ва раҳбариятга маълумот тайёрлаш кўникмаси

  • Шахсий фазилатлар:

    • Маъсулиятли, интизомли ва ишончли

    • Жамоада ишлаш кўникмаси

    • Эътиборли ва ташаббускор

    • Юқори даражада иш юритиш ва маълумотларни махфий сақлаш қобилияти

Иш шароитлари:
  • Иш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси асосида расмийлаштирилади

  • Иш вақти: душанба–жума, 08:00 дан 17:00 гача

  • Иш жойи — Узун туманидаги ЖБИ завод ҳудудида

  • Маош ўз вақтида ва расмий тарзда тўланади

  • Энергетика соҳасидаги йирик ва барқарор корхонада ишлаш имконияти

Похожие вакансии

06 Августа

Материальный бухгалтер

Ташкент

Компания "Ягьяева Сусана Ризаевна" О нас: Частная школа Sehriyo — это современное образовательное учреждение, где сочетаются высокий уровень...

Отправить резюме подробнее

06 Августа

Главный бухгалтер по строительству( BASALT HOLDING )

Ташкент

Компания "BASALT HOLDING" Обязанности: Разработка рабочего плана счетов и организация ведения бухгалтерского учета в соответствии с...

Отправить резюме подробнее

06 Августа

Главный бухгалтер (розница)

Ташкент

Компания "NAFTA-GROUP" Обязанности: контроль за правильностью отражения операций, связанных с реализацией товаров, движением денежных...

Отправить резюме подробнее

06 Августа

Расчетный бухгалтер( Ardent foods )

Ташкент

Компания "Ardent foods" Группа компаний под единым брендом «NMedov» один из лидеров пищевой промышленности Узбекистана в поиске талантливого...

Отправить резюме подробнее

07 Августа

Материальный бухгалтер( Elektron Xisoblagich )

Ташкент

Компания "Elektron Xisoblagich" Обязанности: -Ведение бухгалтерского учета по приходу и списанию материалов в системе 1С 8.3. - Своевременная...

Отправить резюме подробнее

Вакансия размещена в отрасли

Бухгалтерия / Финансы / Аудит: